Линклар

Эрон уранни бойитиш дастури бўйича ишларини вақтинчалик тўхтатишигина эмас, бу дастурдан мутлақо воз кечиши лозим, деган фикрни билдирди АҚШ президенти Жорж Буш Канадага қилган сафари чоғида.

  • Сарвар Усмон

Оқ Уй раҳбарининг фикрича, Эроннинг Буюк Британия, Германия ва Франция билан ўз ядровий дастури бўйича ишларни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги келишуви ижобий қадам бўлди, бироқ бу ҳужжат муаммони узил-кесил ҳал қилувчи қарор эмас.
"Иттифоқчиларимиз: Франция, Германия ва Буюк Британия Теҳрон билан унинг ядровий дастурини тўхтатиш юзасидан олиб борган ва анча вақтга чўзилган музокаралари ҳақида ўйлаб кўринг. Эрон ядровий қурол яратиш учун қилган ҳар қандай ҳаракатини тўхтатиши лозим,"- деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG