Линклар

logo-print

Бугун ОИТСга қарши халқаро кураш куни.

  • Сарвар Усмон

Жаҳоннинг турли мамлакатларида шу сана муносабати билан турли тадбирлар ўтказилди.
Хитой Халқ республикаси раиси Ху Цзиньтао ОИТСга чалинганлар даволанувчи касалхонага бориб, беморлардан ҳол сўради.
БМТнинг юқори лавозимли вакили Антонио Коста Хитой пойтахтида қилган чиқиши чоғида жумладан бундай деди:
"ОИТС билан касалланган ҳамда ОИТВ юқтириб олган дунёдаги қарийб 40 млн. бемор бизнинг ёрдамимиздан баҳраманд бўлиши керак, деган фикрдамиз. Ер курраси аҳолисининг бу даҳшатли касалликка қарши кураш йўлида бирлашиш вақти етди".
Ташкилот куни кеча эълон қилган ҳисоботга кўра, жаҳон ҳамжамиятининг ОИТСга қарши кураш учун ажратаётган маблағи кейинги йилларда бир неча бараварга ортган. Масалан, агар 96-йили 250 миллион доллар ажратилган бўлса, 2002-йили қарийб 3 миллиард доллар ажратилди.
Бироқ, шунга қарамай, ҳисоботда таъкидланишича, касаллик тарқалишининг олдини олиб бўлмаяпти.
XS
SM
MD
LG