Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Европа мамлакатлари ва халқаро ташкилотларнинг Украинадаги сиёсий бўҳронни ҳал қилиш йўлида қилаётган ҳаракатларини тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.

  • Сарвар Усмон

Сешанба куни Жорж Буш Украинадаги вазиятни Польша президенти Александр Квасьневский билан телефон орқали ўтказган суҳбатида муҳокама қилди.
Польша раҳбари бугун яна бир бор Украина пойтахтига воситачилик миссияси билан сафар қилди. Худди шундай мақсад билан Киевга Литва президенти Валдас Адамкус, ЕХҲТ Бош котиби Ян Кубишлар ҳам келди. Бугун Киевда улар Украина президенти Леонид Кучма билан учрашдилар.
Европа Итифоқи раҳбарияти аъзоси Хавьер Солана кеча кечқурун Киевда Украина президенти Леонид Кучма билан учрашиб, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG