Линклар

Украина парламенти – Верховний Рада депутатларининг кўпчилиги Бош вазир Виктор Янукович ҳукумати истеъфоси учун овоз берди.

  • Сарвар Усмон

Парламент зудлик билан янги ҳукумат тузишни мамлакат президентига тавсия қилди.
Аввалроқ Украина президенти Леонид Кучма президентлик сайлови натижаларини бекор қилиш ва янги сайлов ўтказиш таклифини билдирган эди.
Кучманинг фикрича, қонунга биноан сайловнинг учинчи босқичини ўтказиш мумкин эмас.
"Ҳар қандай қайта овоз бериш масҳарабозлик бўлган бўлур эди. Буни бошқача аташ мумкин эмас. Мен воқеалар ривожининг бундай вариантини ҳеч қачон қувватламайман, " - деди Леонид Кучма.
Мухолифат тарафдорлари ҳукумат ва Верховний Рада биноларини яна қуршовга олди.
Олий суд мухолифатнинг президентлик сайлови жараёнида йўл қўйилган қонунбузарликлар тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG