Линклар

logo-print

Бугун Бағдод марказида бир неча портлаш юз берди.


Арол

Ироқ полицияси ходимининг воқеа рўй берган жойдан билдиришича¸ портлаш натижасида бир Ироқ фуқароси ҳалок бўлди ва бир неча одам жароҳатланди. Бошқа бир портлаш оқибатида икки киши яраланди. Портлашлардан айримлари Ироқ муваққат ҳукумати расмийлари ҳамда чет давлатлар элчилари уйлари жойлашган "яшил зона" ичкарисида рўй берган.
30 январда ўтказиладиган сайловлар олдидан хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида АҚШ Ироқдаги ҳарбий кучлари сонини кўпайтиришини маълум қилди. АҚШ армияси матбуот вакилининг билдиришича¸ январ бошларига бориб АҚШ кучлари сони 150 минг аскарга кўпайтирилади.
XS
SM
MD
LG