Линклар

Россия Президенти Владимир Путин Президент Леонид Кучманинг Украинадаги сиëсий бўҳронни бартараф этишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қуватлашини билдирди.


Арол

Бугун Москвада Кучма билан учрашган Путиннинг айтишича¸ Россия Украинани бўлинишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатдан қаттиқ ташвишда. Путинга кўра¸ президентлик сайловининг такрор ўтказилиши муваффақиятсизликка учраши мумкин.
"Президентлик сайловининг иккинчи босқичини такрор ўтказиш ҳам ҳеч қандай натижа бермаслиги мумкин. Демак томонлардан бири истаган натижага эришгунга қадар уни учинчи¸ тўртинчи ëки 25-марта ўтказиш керак бўладими?" - деди Путин.
Бугун Украина Олий суди¸ тўртинчи кундирки¸ мухолифатнинг президентлик сайлови натижаларидан норозилик билдириб ëзган шикоят аризасини кўриб чиқишни давом эттирди.
XS
SM
MD
LG