Линклар

logo-print

Марказий Осиëда демократиядан умид борми?


Арол Яқинда америкалик конгрессмен Кристофер Смиттнинг АҚШ Конгресси расмий ахборотномасида Марказий Осиë республикалридаги демократик жараëнлар хусусидаги баëноти эълон қилинди. Унда айтилишича¸ Марказий Осиë мамлакатлари Европа ва Евросиëда инсон ҳуқуқлари жиддий поймол этилаëтган давлатлар ҳисобланади. Ўзбекистонда бўлажак парламент сайловида мухолиф партиялар рўйхатга олинмагани ҳақида фикр билдирган конгрессменнинг айтишича¸ бу борада расмий Вашингтон қанчалик босим ўтказишига қарамай¸ расмий Тошкент мухолифатдаги партияларни рўйхатдан ўтказмади.

Кристофер Смитт АҚШ Ҳелсики комиссияси раиси. Америка Конгрессида у инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси¸ деган ном қозонган. 108 Конгресс фаолияти якунланиши арафасида Смитт Марказий Осиëда демократиялаштириш жараëни хусусида баëнот берди. Унинг таъкидлашича¸ ушбу мамлакатларнинг барчасида собиқ Совет раҳбарлари бошчилик қилмоқда. Улар Вашингтоннинг терроризмга қарши курашда яқин ҳамкорларига айланган. Бу ҳамкорлик АҚШ учун ҳам¸ Марказий Осиë давлатлари учун ҳам фойдали ва уни давом эттириш керак.
Бироқ айни пайтда Смитт ушбу мамлакатларда инсон ҳуқуқлари жиддий равишда поймол этилаëтганидан ҳам кўз юммади. Бу ҳудудларнинг сиëсий майдонида супер-президентлар ҳукмронлик қилмоқда¸ дейди Кристопҳер Смитт. Ўзбекистонда 26 декабрда ўтказиладиган парламент сайловлари тўғрисида фикр билдирган конгрессмен Смиттнинг баëн қилишича¸ бу мамлакатда 1992-93 йиллардан буëн мухолиф партиялар фаолияти таъқиқлаб қўйилган. Расмий Вашингтон бу тўғрида Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишига қарамай расмий Тошкент мухолиф партияларни рўйхатга олмади. Натижада парламент сайловида фақат бешта ҳукумат тарафида бўлган партия иштирок этади¸ холос.


Озодлик радиосининг Марказий Осиë бўйича таҳличиси Брюс Пэаннеэр фикрича¸ АҚШ¸ ғарб давлатлар ва қатор ташкилотлар босими натижасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи кўпчилик истаган даражада бўлмаса ҳам¸ бир оз яхшилашган. Ҳеч бўлмаганда партияларнинг фаолият олиб боришига бир қадар йўл очилган.
"Конгрессмен Смитт Ўзбекистонда мухолиф партиялар рўйхатдан ўтказилмади¸ деди. Айни гапни ноябр бошларида Ўзбекистонда бўлган ЕХҲТ вакили Марти Аҳтисаари ҳам айтган эди. Бу деган "Эрк¸ Бирлик ва Озод деҳқолар" партияси вакиллари мустақил равишда салов округларидан ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин эмас¸ деганини англатмайди. Кейинги пайтларда мухолиф партиялар очиқроқ фаолият олиб бориш – норозилик намойишларида иштирок этиш¸ ҳукумат сиëсатига муносабат билдирилган баëнотлар тарқатишга эришмоқдалар. Беш-олти йил олдин мухолифат аъзолари бундай ҳаракатлари учун қамалар эди"¸ - деб фикр билдирди Марказий Осиë бўйича мутахассис Брюс Пэаннеэр.

Америкалик конгрессмен Кристофер Смиттга кўра¸ шу йил октябрда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Варшавада бўлиб ўтган халқаро анжуманида ўзбекистонлик расмийлар АҚШ вакилларига мухолиф партиялар номзодлари ҳам сайловларда қатнаша олишини ваъда берган эди. "Лекин у амалга ошмади. Натижа эса олдиндан аниқ. Яна ўз фикрини билдира олмайдиган¸ ҳукумат органларини назорат қила олмайдиган ҳукумат истаган парламент вужудга келади"¸- деб фикрини якунлади Смитт. У шунингдек ўз баëнотида Президент Ислом Каримовнинг сиëсий тузуми кўпчилик ўйлаганидек барқарор бўлмаслиги мумкин¸ деб таъкидлаб ўтади.
XS
SM
MD
LG