Линклар

logo-print

Ногирон кишини ким калтаклади?


Феруза Хабарларга қараганда, 1 декабрда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасини пикет қилишда иштирок этган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Йўлдош Носиров 2 декабрь куни номаълум шахслар томонидан калтакланган.

Й. Носировнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, кечки пайт ишдан қайтаётганда қорунғуроқ жойда ўзини участка инспектори деб таништирган шахс унинг енгидан тортган. Шу пайт орқасидан бир киши келиб бошига тош билан урган. У кўзи тиниб бақириб юборган. Воқеа жойига шу яқинда бўлган 3-4 киши югуриб келган. Улар ҳужум қилаётганларнинг йўлини тўсган ва Й.Носировни уйига жўнатиб юборган.

Й.Носировнинг таъкидлашича, у 1 декабрь куни пикетга биринчилардан бўлиб борган ва фуқаролик кийимидаги 2 киши билан мулоқотда бўлган. Бу йигитларнинг гап-сўзлари уларнинг ўзи ҳақида кўп маълумотга эгалигини кўрсатган. Бундан ташқари, ўзларини ҳокимликдан ва газетаданман деб таништирган бошқа икки киши унинг уй манзили, қаерда ишлаши ҳақида аниқ маълумотларни сўраган.

Хўш, 50 ёшга яқинлашиб қолган нимжон ва ногирон кишинининг йўлини уч бақувват йигит тўсиб, ҳужум қилишига нима сабаб бўлиши мумкин?

“Бу тасодиф бўлиши ҳам мумкин. Лекин ногирон одамни учта ёш, кучга тўлган йигит калтаклаши, қолаверса, уларнинг бири ўзини милиционер деб танитиши кишини ўйлантиради. Менга бир йигитнинг ҳам кучи етади-ку! Бахтимга атрофда одамлар бор экан”, деди Й.Носиров.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдужалил Бойматовнинг фикрича, Й.Носировга ҳужум уюштирилиши тасодифий эмас. Чунки у норозилик чиқишларида кўп иштирок этади. 1 декабрь кунги пикетдан кейин унда қатнашган ҳуқуқ ҳимоячиларининг кўпига тазйиқлар ўтказилган. Й.Носиров билан содир бўлган воқеа инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини пикетларга чиқишдан қайтариш йўлидаги уринишдир.

Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари Й.Носиров воқеаси юзасидан маълумотга эга эмаслигини билдирди. Уларнинг айтишича, бундай воқеа юзасидан ички ишлар идораларига мурожаат қилинмаган.
XS
SM
MD
LG