Линклар

Бугун Бағдодда иккита полияция маҳкамасига уюштирилган хужум натижасида 26 киши ҳалок бўлди.


Фаррух Юсифий

Бағдод шимолидаги Ал-Адҳамия ҳудудидаги полиция маҳкамаларидан бири олдида машина портлаши натижасида 14 киши қурбон бўлди ва яна 19 киши жароҳатланди.

Бағдоднинг шарқий ҳудудида ҳам жангарилар полиция маҳкамасига ҳужум уюштирди. Ҳужумда 12 нафар полициячи ҳалок бўлди. Шунингдек, жанггарилар полицияда ҳибсда бўлган 50 кишини озод этган.

Абу Мусаб Ал Зарқавий бошчилик қилаётган гуруҳлардан бири ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Айни пайтда Мосул шаҳрида жанглар давомида беш киши ҳалок бўлгани ва яна 17 киши жароҳатлангани хабар қилинади.

АҚШ харбийларининг билдиришича, Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрида жанггарилар хужуми натижасида бир АҚШ аскари ҳалок бўлган ва икки аскар яраланган.
XS
SM
MD
LG