Линклар

logo-print

Украина Олий суди 21 ноябрда ўтказилган мамлакат президентлик сайлови иккинчи босқичи натижаларини бекор қилди. Суднинг қарорига кўра, сайловнинг иккинчи босқичи қайтадан ўтказилиши керак.


Фаррух Юсифий

Одий суд ўз қарорини мухолифат номзоди Юшекнонинг иккинчи босқич сайлов натижаларининг қалбакилштирилганлиги ҳақидаги аризасига жавобан чиқарди.
Беш кун давом этган суд маҳкамаси раиси Анатолий Ерема қарорни эълон қиларкан, овоз бериш қайтадан ўтказилиши кераклигини маълум қилди.


"Марказий сайлов комиссиясига Украина президентлик сайловлари ҳақидаги қонуннинг 85 моддаси 1 қисмига кўра, 5 декабрдан уч ҳафта ўтиб қайтадан сайлов ўтказиш вазифаси юклатилсин", деди жумладан Ерема.
Бу дегани қайта овоз бериш 26 декабр куни ўтказилиши керак.
XS
SM
MD
LG