Линклар

Жума куни расмий ташриф билан Деҳлига борган Россия Президенти Владимир Путиннинг Ҳиндистонга уч кунлик сафари давом этмоқда.

  • Ҳасанжон

Бугун Путин Деҳлидаги Россия-Ҳиндистон ҳарбий қўшма корхонасининг очилиш маросимида қатнашди. Икки давлат ўртасида 1998 йилда имзоланган шартномага кўра, бу корхона кемаларга қарши қўлланиладиган товушдан тез учувчи қанотли ракета ишлаб чиқаради.
Россия раҳбари жума куни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Натвар Сингх, Бош вазир Манмухон Сингх ҳамда Мудофаа вазири Пранаб Мукержи билан учрашди.
Россия Президентининг Ҳиндистонга ташрифидан кўзланган мақсад ҳарбий ва савдо соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Владимир Путин бугун кечки пайт Ҳиндистоннинг информация технологиялари пойтахти ҳисобланган Бангалор шаҳрига боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG