Линклар

Ироқ шимолидаги Тикрит шаҳрида исёнчилар ҳужуми оқибатида 17 одам қурбон бўлди, 13 нафари жароҳатланди.


Америка қўмондонлиги хабарига кўра, исёнчилар иккита автобусни ўққа тутган. Унда АҚШ ҳарбий базасида ишлайдиган ироқлик ходимлар бор эди.
Шунингдек, бугуннинг ўзидаёқ шу ҳудуддаги Байжа шаҳрида мина ўрнатилган автомобил портлаши оқибатида Ироқннинг уч нафар гвардиячи аскари қурбон бўлди, 18 нафари жароҳатланди.
Мосул шаҳрида исёнчиларнинг ҳужуми оқибатида 9 нафар курд ва АҚШнинг икки нафар ҳарбийси ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG