Линклар

logo-print

Россия Президенти Валдимир Путин бугун Ҳиндистонга сафарини якунлаб, Туркияга борди.


Бу Россия давлат раҳбарининг сўнгги 32 йил давомида биринчи бор Туркияга сафаридир. Владимир Путиннинг президент Аҳмад Нажат Сезар ва бош вазир Ражаб Эрдўғон билан учрашиши кўзда тутилган.
Учрашув бош мавзуи икки томонлама, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришдир. Ўзаро савдо алоқалари борасида Туркия Россия ҳамкорлари ўртасида иккинчи ўринда туради. Учрашувда Чеченистон масаласи ҳам кўтарилиши кутилмоқда.
Жума куни Туркия ҳукумати чечен жанггари гуруҳлари қуролли ҳужумида иштирок этганликда айбланиб, 12 киши қўлга олинганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG