Линклар

Покистон Президенти Парвез Мушарраф расмий ташриф билан Лондонга борди. Сафар чоғида Мушаррафнинг Британия Бош вазири Тони Блэйр билан учрашиши кутилмоқда.


Мушарраф бугун “Таймс” газетасига берган интервюсида Кашмир ҳудуди борасида Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги музокараларда Британиянинг воситачи сифатида чиқишини олқишлади.

Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам 1947 йилда Британия мустамлакачилигидан озод этилган.

Кашмир масласидан ташқари Мушарраф ва Блэйрнинг терроризмга қарши кураш, Афғонистондаги вазият ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш масалалрини ҳам кўриб чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG