Линклар

logo-print

Бугун Аргентина пойтахти Буэнос Айрес шаҳрида БМТнинг Ер иқлим ўзгариши мавзусидаги йиллик анжумани ўз ишини бошлади.


Анжуман 17 декабргача давом этади. Анжуман давомида Россиянинг ўтган ойда Киото битимга қўшилиши қонуни кучга киради.
Киото битимига кўра, уни имзолаган мамлакатлар Ер сайёраси иқлимининг илишига хисса қўшаётган чиқинди газлар миқдорини камайтириши кўзда тутилган.
Хабар қилинишича, Буэнос Айресдаги анжуман давомида АҚШни мазкур битимга қайтадан қўшилишига чақиришлари ҳам кутилмоқда.
АҚШ Киото битимини 1997 йилда имзолаган. Лекин Президент Жорж Буш 2001 йилда АҚШнинг мазкур битимдан чиқишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG