Линклар

logo-print

Бугун Украина Президенти Леонид Кучма Олий суднинг мамлакат президентлик сайлови иккинчи босқичини қайтадан ўтказиш ҳақидаги қарори бажарилиши лозимлигини айтди.


Интерфакс ахборот агентлигининг хабар беришича, Президент Кучма шунингдек, Украина сайлов қонуни ва Конститутцияга ўзгартиришлар киритишга тайёр эканини билдирди.

Президентликка мухолифат номзоди Виктор Юшенко қайтадан ўтказиладиган сайловда қонунбузарликларнинг олдини олиш учун сайлов қонунига ўзгартириш киритшни талаб қилган эди.

Кеча намойишчилар олдида чиқиш қилган Юшенко ўз тарафдорларни мухолифат талаблари бажарилмагунча норозилик намойишларини давом эттиришга чақирди.

“Бизнинг учта талабимиз бор – парламент ва президент қароргоҳи биноси олдига бориб, улариннг бажарилишини талаб қиламиз. Қайта-қайта такрорлаймизки, талаблар бажарилмагунча, ҳукумат ва президент қароргоҳи биноларини тўсиб туришни давом эттирамиз”, - деди жумладан Юшенко

Мухолифат Кучмадан марказий сайлов комиссияси таркибини ўзгартириш ва Янукович бошчилик қилаётган ҳукуматни тарқатиб юборишни ҳам талаб қилмоқда.

Ўтган ҳафта парламент ҳукуматга ишончсизлик билдирган эди. Бироқ бугун Кучма ҳукуматни тарқатиш нияти йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG