Линклар

Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати вакиллари кеча Жидда шаҳридаги АҚШ консуллигига ҳужум чоғида ўлидирлган уч нафар жанггари шахсини аниқлаганини хабар қилди.


Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати вакиллари кеча Жидда шаҳридаги АҚШ консуллигига ҳужум чоғида ўлидирлган уч нафар жанггари шахсини аниқлаганини хабар қилди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, уларнинг ҳеч бири “Ал-Қайда” гуруҳининг қидирувдаги аъзолари рўйҳатига кирмайди.
Кеча Жидда шаҳрида жойлашган консулликка ҳужум оқибатида 12 одам қурбон бўлган. Қурбон бўлганларнинг тўрт нафар қўриқчи, 5 нафари консуллик ходими бўлиб, уларнинг барчаси маҳаллий фуқаролар эди. Шунингдек, уч нафар жанггари ҳам ўлдирилган.
АҚШ Давлат департаменти расмийси Адам Эрели бугун айни ҳужум борасида бундай деди:
“Бўлиб ўтган ҳодиса бутун жамоатчилик террорга қарши курашаётганига яна бир далилдир. Бу ҳужум АҚШ консуллигигагина эмас, барча америкаликлар, саудияликлар, бошқа мамлакатларнинг бу ердаги консулликларига қилинган ҳужумдир. Зеро, ҳаммамиз айни ҳужумга жавобгар террорчи гуруҳларга қарши биргаликда кураш олиб бораяпмиз”.
Бугун президент Жорж Буш ҳам Жиддада бўлган ҳужумни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG