Линклар

Бугун Кобул шаҳрида Хомид Карзай президент сифатида қасамёдга келтирилди.


Бугун Кобул шаҳрида Хомид Карзай президент сифатида қасамёдга келтирилди.
Хамид Карзай Афғонистон тарихида илк бор халқ томонидан сайланган президентдир. Унинг инаугурация маросимида 600 нафар хорижлик нуфузли сиёсий арбоблар, жумладан, АҚШ вице-президенти Дик Чейни иштирок этди.
Хамид Карзайнинг ўзи қасамёд маросимида бундай деди:
“Биз афғон халқи ҳукуматга келгани, мамлакат тинчлик ва демократия кунига етишгани учун АҚШ халқига миннатдорчилик билдирамиз”.
Афғонистон президенти қасамёд маросимида сўзлаган АҚШ вице-президенти Дик Чейни бундай деди:
“Мамлакатда зўравонликка чек қўйилди. Афғон халқи озод бўлди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари озодлик учун курашда мард афғон халқи билан елкама-елка турганидан жуда хурсанд. Ва биз, мамлакатда эркинлик, барқарорлик ҳамда тинчлик ўрнатилишида афғон халқи билан бирга қоламиз”.
Кеча толиблар президентни қасамёдга келтириш маросимини бузишни айтиб, таҳдид қилган эди. Кобулда хавфсизликни НАТО иттифоқи ва АҚШ ҳарбийлари таъминламоқда.
XS
SM
MD
LG