Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Россиянинг Ғарб давлатлари номига билдирган танқидини кескин рад этди.


АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Россиянинг Ғарб давлатлари номига билдирган танқидини кескин рад этди.
Россия томони Ғарб давлатларини Украинадаги сиёсий инқирозга алоқадорликда айблади. Россия таъкидича, биринчи галда, ғарб давлатлари мазкур ҳудуддаги манфаатлари тақдиридан ташвишга тушиб қолган.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти София шаҳрида Украина масаласига бағишлаб ўтказган анжуманида қатнашган Колин Пауэлл АҚШ ва унинг иттифоқдошлари фақатгина украин халқи манфаатларини кўзламоқда, деб таъкидлади. Америка Давлат котиби бунда энг муҳим жиҳат — мамлакатдаги сиёсий инқирозга тинч демократик йўл билан ечим топиш ва украин халқи орзу қилаётган озодликни таъминлаш, деб таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG