Линклар

Киевда Украина парламенти — Верховний Раданинг навбатдан ташқари йиғилиши бошланди.


Киевда Украина парламенти — Верховний Раданинг навбатдан ташқари йиғилиши бошланди.
Бунга қадар парламент фракциялар ва сиёсий гуруҳлар етакчилари билан учрашган президент Леонид Кучма мухолифат томонининг Виктор Янукович бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги талабини рад этди. Аммо, Марказий сайлов комиссияси таркибини ўзгартиришга тайёр эканини билдирди.
“Биз Украина президентлигига сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишга розимиз. Бу ўзгартиришлар мамлакатда адолатли ва очиқ сайлов ўтказиш имконини беради. Шунингдек, суиистеъмол ва қалбакиликни мутлақо чеклайди”.
Парламент дарҳол бир вақтнинг ўзида икки масала — сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш, сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ва Марказий сайлов комиссияси таркибини ўзгартириш масалаларини муҳокама қилади.
Киев шаҳри марказида президентликка номзод Виктор Юшченко тарафдорлари аввалгидек ҳукумат биноларини ўраб олган.
XS
SM
MD
LG