Линклар

logo-print

Сухумида бомба портлади

  • Абдулла Искандар

Украинада сиëсий бўҳрон ечими қидирилаëтган бир пайтда Абхазия пойтахти Сухумида душанба куни бир неча портлаш юз берди.

Хабарларга кўра¸ бомбалардан бири парламент ичига¸ яна бири шаҳардаги мактаблардан бирига қўйилган.Сухумида юз берган портлаш сиëсий барқарорлик умидида бўлган абхазияликлар ҳафсаласини пир қилди.Бундан бир кун олдин Абҳазия президентлиги учун кураш олиб бораëтган икки номзод муроса битимига қўл қўйишган эди.Муроса битими остига қўйилган имзо қуримасидан юз берган бу портлаш юзасидан фикр билдирган президентликка номзод Сергей Багапш –портлаш республикадаги вазиятни издан чиқариш мақсадида қилинган¸ деган фикрни айтди.

Абҳазия бўхрони ҳақида қисқача маъумот бериб ўтсак.

Абҳазия расман Грузия таркибидаги ҳудуддир.Буни барча халқаро ташкилот ва давлатлар жумладан Россия ҳам тан олган.Амалда эса Абхазия ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган давлат сифатида фаолият кўрсатмоқда. 17 минг киши ўлимига сабаб бўлган 1992-93 йиллардаги ҳарбий низо оқибатида Абҳазия Грузиядан узоқлашди. Ўтган давр ичида Абҳазия аҳолисининг 80 фоизига Россия фуқаролиги берилди. Расмий Тбилисига кўра грузинлар Абҳазия ҳудудидан ҳайдаб чиқарилган. Абҳазия ҳудудида Россия харбий базаси бор. Абҳазиянинг расмий Тбилисига бўйсунмаслиги Россия ҳарбий кучлари ëрдамида амалга оширилгани айтиб келинади.

Айни вақтда Кремл бу гапни доимо рад қилиб келади.Бундан икки ой олдин Абхазияда президентлик сайлови кампанияси бошланди.Абҳазия етакчиси Арзинба сиëсий саҳнадан кетди. Саҳнага Москва номзоди Раул Хаджимба чиқди. У Россия билан интеграция ғоясини илгари сурди. Аммо грузинлар билан алоқада эканлиги айтилаëтган иккинчи номзод Сергей Багапш унинг йўлига тўғаноқ бўлди.Кўчалар у ë бу номзод тарафдорлари билан тўлиб тошди.Абҳазиядаги воқеалар Украинадаги воқеаларга менгзай бошлади.

Абҳазиядаги воқеаларни Украинадаги жараëнларга муқояса қилиш мумкинми деган саволни Абҳазиянинг собиқ адлия вазири Пато Давитая ва мустақил таҳлилчиларга бердик:

"Албатта ўхшайди, фақат бир фарқи бор - Абҳазия президентлигига номзодлар муросага келишди¸ Украинада эса муросага келиша олмади. Фарқ шунда. Ҳудди Украинадаги каби Абҳазиядаги жараëнларда ҳам Россия фаол иштирок этмоқда. Ҳудди Украинадаги каби Москва ўз номзодини очиқчасига барча воситаларни ишга солган ҳолда қўллаб қуватламоқда."

Бу Пато Давитая фикри эди. Абҳазиядаги жараëнларга Россия ҳарбийлари аралашмоқда деган фикр эса расмий Тбилисига тегишли. Россия ТИВ бу фикрларнинг асоссиз эканлигини урғулаб келади.

Таҳлилчиларга кўра Абҳазияда президент сайлови билан боғлиқ жараëн боши берк кўчага кирар экан¸ Россия иқтисодий чораларни қўллай бошлади. Ўтган пайшанбадан бошлаб Москва ва Суҳуми ўртасидаги поезд қатнови тўхтатилди. Шу билан бирга Россия карантин ҳизмати Абҳазия мандаринларининг Россияга олиб келинишини таъқиқлаб қўйди.Мандарин масаласи Абхазия учун ўта муҳим масала эканлигини эслатиб қўймоқчиман. Абхазияликларнинг аксарияти Россияга мандарин экспорт қилиш билан кунини кўради. Мавлуд ва янги йил байрами арафасида савдодан қуруқ қолган ҳалқ кўчага норозилик намойишига чиқиб номзодларни муросага чақирди. Якшанба куни президентликка номзодлар Сергей Багапш ва Раул Хаджимба муроса битимига қўл қўйишди. Россия телеканаллари ҳар иккала номзоднинг бир-бири билан ўпишганини намойиш қилишди.

Президентликка номзод Сергей Багапш муроса келишувида россиялик сиëсатчилар ролига алоҳида тўҳталди.
"Битимни имзоланишида Колесников¸ Бабурин каби Россия сиëсатчиларнинг ҳиссаси катта бўлди".
Битимга кўра Сергей Багапш президент¸ Хаджимба эса вице президент сифатида сайловда иштирок этиши керак эди. Аммо душанба куни Суҳумида юз берган портлаш Абҳазия барқарорликка ҳали эрта эканини кўрсатди.

Абхазиядаги сиëсий вазиятнинг ëмонлашувидан ким манфаатдор? Биз бу саволни абҳазиялик сиëсатшунос Гия Гвалицавага бердик:

"Абхазиядаги сиëсий бўхрон кимни тегирмонига сув қуяди?Қанчалик ғалати туюлмасин бу сиëсий бўхрондан Грузия манфаатдор эмас. Агар Абхазияда қон тўкилса бу бизнинг¸ дўст ва биродарларимизнинг қони тўкилади. Расмий тбилиси буни яхши тушунади."

Демак Гвалицавага кўра Грузия сиëсий бўхрондан манфаатдор эмас.
Хўш Россиячи?

Яна Гия Гвалицава гапиради:

"Агар Абхазияда қонли тўқнашув юз берса биринчи навбатда бу Россияга қўл келади. Абхазия аҳолисининг 80 фоизи Россия фуқароларидир. Тўқнашув Россияга ўз фуқаролари ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун имкон яратади. Россия Кавказдаги мавқеини ушлаб туриш учун Абхазия картасидан фойдаланади."

Расмий Тбилиси билан алоқада экани айтилаëтган Сергей Багапшнинг президент бўлиш эҳтимоли Кремл мулозимларини чўчитиб юбормадими?
Бу саволга Гия Гвалицаванинг жавоби мана бундай бўлди:

"Ҳар иккала номзод ҳам русларга ҳайриҳоҳ ва Россиядаги кучли гуруҳларга алоқадор шахслардир. Сергей Багапш Абхазияга сепаратчилик уруғларини эккан бир шахсдир. Айни пайтда у Абхазиядаги энергетика соҳасини назорат қилади.Хаджимба эса Россия махсус кучлари вакилидир. У Абҳазиядаги ноқонуний пул ва наркотиклар оқимини назорат қилади."

Эслатиб ўтамиз, Абҳазия Грузиянинг таркибий қисмидир. Демак ўз-ўзидан расмий Тбилисининг Абхазия борасида тутган мақоми қандай?, деган савол туғилади. Абхазиянинг собиқ адлия вазири Пато Давитая гапиради:

"Грузия вазиятга аралашмасдан кутиб туришга қарор берган кўринади. Абҳазия президентлигига ким келишидан қатъий назар расмий Тбилиси у билан музокора олиб боради."
XS
SM
MD
LG