Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 00:59

Оила боқиш ташвиши сайлов ҳақидаги ўйлардан устун


Басира “Озодлик” мухбири Бухоро вилоятидаги Работак қишлоғида бўлиб, бу ерда яшовчиларнинг Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловига муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди.

Бўлажак сайловда Работак қишлоғидан овоз бериш ҳуқуқига эга тахминан уч минг фуқаро қатнашиши кутиляпти. Бу ерда 159-сайлов участкаси очилган.

Қишлоқ аҳли билан суҳбатлар чоғида уларнинг кўпчилиги 26 декабрда сайлов бўлишини эшитгани, лекин бу сайлов ҳақида аниқ тушунчага эга эмаслигини таъкидлади. Баъзилар ҳатто шу куни байрам бўлади, деб билар экан.

Суҳбатдошларнинг айтишича, улар сайлов ҳақидаги ўйлар билан эмас, уй-рўзғор, оила боқиш ташвиши билан банд.

159-сайлов участкаси раиси Ёшузоқ Ҳайитовнинг сўзларига қараганда, мазкур участкадан Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган 4 номзодга, шунингдек, вилоят ва туман кенгашларига кўрсатилган номзодларга овоз берилади. Шу кунгача парламент депутатлигига кўрсатилган номзодлар билан бирор марта учрашув ўтказилмаган. Лекин учрашув ўтказилиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG