Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:32

Аҳолига касаллик “улашадиган” қабристон


Расмий маълумотларга кўра, Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани ҳудудида жойлашган заҳарли кимёвий ва радиоактив моддалар қабристонининг экологик аҳволи жуда хавфли бўлиб, аҳоли саломатлигига жиддий таъсир ўтказмоқда.

Бироқ ўн йилдирки, чиқиндихонани зарарсизлантириш ишлари пайсалга солиб келиняпти.

Тумандаги Чиқирчи қишлоғида яшовчи 30 ёшли Муқаддас Бекжонова икки нафар фарзанднинг онаси. Айни пайтда у вилоят онкология диспансерида даволаняпти. У саратон касалига чалинган.

Чиқирчиликларнинг билдиришича, қишлоқда Муқаддас сингари саратон билан оғриётганлар сони кундан-кун кўпайиб боряпти.

Чиқирчилик 60 ёшли Жуманазар Жабборовнинг айтишича, сўнгги вақтларда қишлоқда турли касалликлар кўпайиши кузатиляпти. Кишилар қандли диабет, камқонлик, қон босими каби касалликларга чалинмоқда.

Чиқирчи қишлоғи Янгиариқ туманининг “Оқмачит” ширкат хўжалиги ҳудудидадир. Заҳарли кимёвий ва радиактив моддалар қабристони ҳам шу ҳудудда жойлашган. Маҳаллий аҳоли бу қабристонни дорихона деб атайди.

Расмий ҳужжатларда қайд этилишича, кимёвий моддалар қабристони таъсири оқибатида 1998-2001 йиллар давомида туманнинг “Оқмачит”, “Остона” ва Аваз Ўтар номидаги ширкат хўжаликлари ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида сил, жигар яллиғланиши, сурункали гепатит ва ошқозон фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ хасталикка чалинганлар сезиларли кўпайган. Бундан ташқари, бу ҳудудларда оналар ва болалар ўлими, ногирон ва ақли заиф болаларнинг туғилиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Ҳужжатларда ёзилишича, биргина “Оқмачит” хўжалиги аҳли ўртасида 2002 йилнинг 5 ойи мобайнида 20 киши саратондан вафот этган. Улар орасида ўсмирлар ҳам бор.

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ер ресурслари инспекцияси бошлиғи Бердибой Собировнинг сўзларига қараганда, Янгиариқдаги кимёвий моддалар қабристонини зарарсизлантириш ишлари вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган тадбирга мувофиқ 1993 йил охирларида бошланиши керак эди. Бироқ бу ишлар ўн йилдан буён пайсалга солиб келиняпти. Қабристондан шамол таъсирида кўтарилган зарарли моддалар эса яқин-атрофларга ҳам тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, кимёвий моддалар қабристони вилоятдаги “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ҳисобида туради. Қабристон атрофини ўраш, соқчи қўйиш ишлари ҳам мазкур ташкилот зиммасида. Бироқ яқинда қабристон аҳволини ўрганишга борган табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари бу ерда бирорта қоровул йўқлигига гувоҳ бўлди.

Б.Собировнинг таъкидлашича, бирлашма раҳбариятининг масъулиятсизлиги оқибатида қабристонга қоровул қўйиш таъминланмаётир. Натижада қабристондаги заҳарли моддаларни ўғирлаш ҳолатлари ҳам бўлгани кузатиляпти.

“Қишлоқхўжаликкимё” бирлашмаси мутахасиси Қўзибой Сафоевнинг билдиришича, барча муаммолE
XS
SM
MD
LG