Линклар

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия телевидениеси орқали яқинда намойиш қилинган бир ҳужжатли филмни тожикларга қарши кўрсатув деб баҳолади.


Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Игорь Сатторовнинг фикрича, 5 декабрь куни намойиш қилинган кўрсатувга тожик-афғон чегарасининг Россия чегарачиларидан маҳаллий ҳарбийларга топширилиши нотўғри қадам, тожик чегарачилари чегарани қўриқлашни уддалай олмайди, деган фикр сингдирилган, кўрсатувда Тожикистон чегарани қўриқлашни наркотиклар савдосидан манфаат кўриш мақсадида ўз зиммасига олган, деган ғоя илгари сурилган.

Игорь Сатторов жумладан бундай деди:
"Яқинда чегара бўйича Россия билан имзоланган келишувни ҳамда тожикистонлик чегарачилар нинг чегарани қўриқлашни уддалай олишини шубҳа остига қўйувчи фильм намойиш қилинганидан Тожикистон таассуфда. Фильмда тожикистонлик амалдорлар наркотиклар савдоси билан шуғулланишлари мумкинлиги назарда тутилган".
XS
SM
MD
LG