Линклар

Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки раҳбари бугун Қозоғистон раҳбариятига мурожаат қилиб, мамлакат иқтисодий ривожини ҳамда унинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини таъминлайдиган қадамлар ташлашга чақирди.


Қозоғистоннинг тижорий пойтахти Олмаотада чиқиш қилган банк президенти Жан Лемьер Қозоғистон жаҳондаги сармоядорларни жалб қилиш учун ўзининг иқтисодиётини, хусусан унинг ноэнергетик соҳаларини ривожлантириши лозим, деган фикрни билдирди.
Қозоғистон иқтисодиётида асосий ўринни нефт ва газ сектори эгаллайди. Ҳисоб-китобларга қараганда, бу мамлакат келаси 20 йил ичида нефт экспорт қилувчи етакчи 5 давлатдан бирига айланади.
XS
SM
MD
LG