Линклар

logo-print

Ироқда зўравонлик ҳаракатлари тўхтамаяпти.


Самарра шаҳрида қуролланган кимсалар гуруҳи полиция идорасини ўққа тутди. Бир киши нобуд бўлди.
Рамади шаҳрида АҚШнинг ўтказиш-назорат пунктига қилинган ҳужум оқибатида икки ироқлик нобуд бўлди.
Бағдоднинг жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаб, америкалик икки аскар ҳалок бўлди.
Бугун эрталаб Басра шаҳрига Буюк Британия Мудофаа вазири Жеф Хун борди ва бу ерда жойлаштирилган Британия ҳарбийлари ҳамда Ироқ расмийлари билан учрашди.
Буюк Британия Мудофаа вазири Басрада журналистлар олдида чиқиш қилар экан, жумладан бундай деди:

"Британия кучлари бу ерда ироқликларнинг таклифи ва уларнинг розилиги билан турибди. Улар бу ерда қанча лозим бўлса, шунча, одамлар қанча хоҳласа, шунча бўладилар".

Ироққа шунингдек, Жанубий Корея президенти Ро Му Хен сафар қилди. Мамлакатда Жанубий Кореянинг 3 ярим минг нафар ҳарбий хизматчиси бор.
XS
SM
MD
LG