Линклар

Пул тўланган, уй эса исимайди


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда фуқаролар хонадонларни иситиш тизимидан фойдаланганлик учун катта пул тўлашига қарамай, уйлари исимаётгани, иссиқ сув етарли эмаслигидан шикоят қилмоқда.

Улар уй-жой мулкдорлари ширкатлари иситиш учун тўлов олишга келганда кишиларни қисташи, аммо ўз вазифасини бажаришга келганда сансоларлик қилаётганидан норозилик билдиряпти.

“Уйимга ширкатдан беш киши келиб, коммунал хизматлар учун пул тўлашга қистади. Иситиш тизимидан фойдаланганлик учун аввалдан бир йиллик тўловни тўладим. Ойига 4900 сўмдан экан. Мана бугунга келиб уйим умуман исимаётир. Бундан шикоят қилсам, ҳеч ким қулоқ солмаяпти”, - деди ногирон қариялардан бири “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

Одатда “Тошиссиққувват” бирлашмаси қиш мавсумига олдиндан тайёргарлик кўради.

Бирлашманинг техник ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Абрам Капленскийнинг сўзларига қараганда, совуқ тушишидан аввал “Тошиссиқққуват”нинг барча ҳаракатлари иситиш тизимини мавсумга тайёрлашга йўналтирилган. Ишдан чиққан 70 километрга яқин қувур алмаштирилган. Асосий қозонхоналар капитал таъмирланган.

Бирлашма масъули шунча иш қилинганига қарамай, хонадонлар исимаётгани хусусидаги шикоятларга ҳам муносабат билдирди.

А.Капленскийнинг таъкидлашича, хонадонлар исимаётгани сабаби ўша уйлардаги иситиш тизимининг аҳволига бориб тақалади. Яъни кўпгина уйлардаги қувурлар ишдан чиққан. Аслида бундай носозликка бирлашманинг алоқаси йўқ. Бу хонадонлар ва ширкатлар ўртасида ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолардир.
XS
SM
MD
LG