Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:20

Янги протезга эътироз кўп


Басира Бухоролик Жамол Ҳамроев Ўзбекистонда ногиронлар учун 2002 йилдан буён ишлаб чиқарилаётган пластмасса протезларнинг фойдаланишга яроқсиз эканидан шикоят қилмоқда.

52 ёшли Жамол Ҳамроев 1975 йилда иш пайтида жароҳат олгандан сўнг чап оёғининг пастки қисми жарроҳлик йўли билан кесиб ташланган. Айни пайтда ётоқхонада яшаётган Ж.Ҳамроев қўлтиқтаёқда юради. Икки йилдирки, протези йўқлиги сабабли ҳеч қаерда ишлай олмайди.

Ногирон бўлиб қолгандан кейин унга чарм шинали протез берилган эди. Мана шу протез билан Ж.Ҳамроев 9 йил давомида ҳайдовчилик қилди ва шу ишининг орқасидан тирикчилигини ўтказди. Чарм шинали протези эскиргач, унга 2002 йилда пластмасса протез берилди.

“Янги протезни бир кун ҳам кия олмадим. Уни кийиб бўлмайди. 18 йил давомида чарм шинали протезда юрдим. Уни ўзим таъмирлардим. Янги протез бўйича эътирозлар билан бир неча марта мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдим. Лекин арзимга ҳеч ким қулоқ солмаяпти. Мени ногирон деб ҳеч қаерга ишга ҳам қабул қилишмаяпти”, - дейди Ж.Ҳамроев.

Ўзбекистон ортопедия реабилитация илмий ишлаб чиқариш корхонаси Бухоро вилояти бўлими раҳбари Фахриддин Юсуповнинг таъкидлашича, чарм шинали протезлар танада ҳидланиш ва чириш жараёнини келтириб чиқаради. Шунинг учун эндиликда ногиронларга пластмасса протезлар берилмоқда. Бу протезлар енгил, танага салбий таъсири йўқ. Ногиронлар бу протезларга муносабати эса ҳар хил. Унда юриш қийинлигидан шикоят қилаётганлар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, Бухоро вилоятида айни пайтда 150 дан ортиқ ногирон протездан фойдаланади. Уларнинг аксарияти янги ишлаб чиқарилаётган пластмасса протезларни ишлатишда ноқулайлик сезмоқда. Шунга қарамай, мамлакатда, жумладан, Бухорода бу турдаги протезлар тайёрлаш давом эттириляпти.
XS
SM
MD
LG