Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:18

“Эрк” ҳам Конституция лойиҳаси тайёрлаган эди...


Тўлқин 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши арафасида ўша пайтда расман фаолият кўрсатаётган мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси ҳам мамлакат Бош қомуси лойиҳасини тайёрлаган эди.

Партия бош котиби Отаназар Ориповнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг икки асосий ҳужжати бор. Биринчиси Мустақиллик декларацияси бўлса, иккинчиси Конституциядир. Мустақиллик деларацияси лойиҳасини “Эрк” партияси тайёрлаган ва парламент муҳокамасига киритган. 1990 йил 20 июнда мазкур декларация лойиҳаси тасдиқлангандан кейин партия Конституция лойиҳасини тайёрлашга киришган. Лойиҳа устидаги ишлар 2 йил давом этган ва 1992 йил 19 июнда парламент раҳбарига топширилган. Партия Конституциянинг муқобил лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига қўйишни сўраб, парламентга хат ҳам ёзган.

“Эрк” ўз лойиҳасини парламентга топширганда ҳали ҳукуматнинг расмий лойиҳаси тайёр эмас эди. Ҳукумат тузган конституциявий комиссия ишлаб турганди. Лекин лойиҳани тугалламаганди. “Эрк” лойиҳасидаги баъзи бандлар ҳозирги Конституцияга ҳам қўшилган. Буни инкор қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, ҳозирги Конституция билан бизнинг партия тайёрлаган лойиҳа ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Конституцияда Мустақиллик декларацияси руҳи сақланмаган”, - деди О.Орипов.

О.Ориповнинг билдиришича, 1992 йил сентябрга келиб ҳукумат лойиҳаси ҳам тайёр бўлган ва матбуотда кенг муҳокама қилина бошлаган. “Эрк” лойиҳаси эса газеталарда эълон қилинмаган. Ҳатто бу лойиҳани партиянинг “Эрк” газетасида эълон қилиш ҳам тақиқланган. Мамлакатда чиқадиган барча нашрларда “Конституциянинг муқобил лойиҳаси” атамасини ишлатилишига ҳам тақиқ қўйилган.

О.Ориповнинг эътирофича, амалдаги Конституцияда кўпчиликка маъқул бўладиган моддалар бор. Лекин улар деклоратив шаклда берилгани учун ишламайди. Конституциянинг ишлаш механизми ва усуллари белгиланмаган. Шунинг учун ҳозирги Конституцияни таҳририй ўзгаришлар киритиш билан такомиллаштириб бўлмайди. Унга кардинал ўзгартиришлар киритиш керак.
XS
SM
MD
LG