Линклар

Халқаро коррупцияга қарши кураш


А.Арал 9 декабр БМТ томонидан халқаро коррупцияга қарши кураш куни сифатида белгиланган. Ушбу сана бу йилдан эътиборан дунë мамлакатлари фуқаролари томонидан нишонлана бошланди. Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан "Transparency International" нодавлат ташкилоти дунë мамлакатларидаги коррупция даражасига бағишланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилиди. Ҳужжатда қайд этилишича¸ текширув олиб борилган мамлакатларда¸ айниқса¸ сиëсий партиялар коррупциялашган ташкилотлар¸ деб топилган.

Дунë мамлакатларидаги коррупция муаммолари билан шуғулланувчи "Transperancy International" ташкилоти ўзининг навбатдаги ҳисоботини 62 мамлакатда олиб борган сўровлар асосида ҳозирлаган. Ушбу мамлакатларнинг ярмидан кўпроғида коррупция кенг тарқалган. Ҳисоботга кўра¸ сўров ўтказилган 62 мамлакатдан 36тасида аҳоли сиëсий партияларни энг кўп коррупциялашган ташкилотлар¸ деб баҳолаган. Ҳужжатда таъкидланишича¸ сиëсий партиялардан кейин парламент¸ полиция ва адлия тизимлари дунë бўйича кескин коррупциялашган муассасалардир.

"Transpаrency International" ташкилоти рўйхатига кўра¸ дунëда коррупция энг кўп учрайдиган давлатлар қаторидан собиқ совет республикаларидан Россия¸ Украина ва айрим бошқа республикалар ўрин олган. Марказий Осиë давлатлари эса ушбу рўйхатга умуман киритилмаган. Бу тўғрида фикр билдирган ташкилотнинг Берлиндаги матбуот вакили Жесси Гарсиага кўра¸ Марказий Осиë фуқароларидан маълумт олиш имконияти бўлмагани боис ушбу давлатлар рўйхатга киритилмаган.

"Марказий Осиë мамлакатларидан коррупция ҳақида маълумот олиш жуда қийин. Ҳар йили ҳисоботимиз учун мамлакатларда "Gallop International" ташкилоти телефон орқали одамлардан фикр олади. Бу сўров "одамлар овози" деб аталади. Лекин Марказий Осиëда бундай сўровларни ўтказиш ташкилий жиҳатдан жуда қийин"¸ - дейди "Transpаrеncy Intеrnational" ташкилотининг матбуот вакили.

"Transpаrеncy Intеrnational" ташкилотининг ўтган ҳисоботида Марказий Осиë давлатлари коррупция бўйича 145 мамлакат ичида рўйхатнинг энг қўйи қисмидан ўрин олган эди. Мисол учун¸ Ўзбекистон рўйхатдан 119¸ Қозоғистон 124 ва Қирғизистон 125-ўринни эгаллаган эди.

Маълумотларга кўра¸ мазкур ҳудудда коррупция билан боғлиқ вазият ҳамон салбий томонга қараб ўзгармоқда. "Transpаrеncy Intеrnational" ташкилотининг минтақадаги вакили Сергей Злотников кўра¸ Марказий Осиë давлатлари учун муштарак бўлган жиҳат - коррупция даражасидир.

"Тўғрисини айтганда¸ бугун Марказий Осиë республикалари жуғрофий тушунча бўлиб қолди. Минтақадаги давлатлар иқтисодий жиҳатдан турлича йўлдан кетмоқда. Уларни бирлаштириб турган нарса коррупция даражасининг юқорилигидир. Айни пайтда¸ бу давлатлар муаммолари ҳам турлича"¸ - деб фикр билдирди Злотников.

Коррупция бўйича Ўзбекистон қандай ўринни эгаллайди¸ деган саволимизга унинг жавоби мана бундай бўлди:

"Ўзбекистон ҳақида фикр билдиришим қийин. Чунки у ердаги жамият ëпиқ. Бу мамлакатда коррупция сўзини ишлатиш умуман тақиқланган. Бундай шароитда коррупцияга қарши кураш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Марказий Осиë давлатлари¸ жумладан Ўзбекистонда ҳам самарасиз авторитар режим ўрнатилган"¸ - деб таъкидлади ташкилот вакили Сергей Злотников.

Унга кўра¸ Қирғизистонда бир оз демократия кузатилаëтган эди. Аммо кейинги пайтларда у ерда ҳам бу жараëн бўғилаяпти. Коррупция бўйича юқори ўринлардан бирини эгаллайдиган Қирғизистон 9 декабрни коррупцияга қарши кураш куни¸ деб эълон қилган. Ëнилғи секторига катта миқдорда сармоя қўйилаëтган Қозоғистонда ҳам коррупция даражаси юқори. Чунки бу мамлакатдаги коррупция нефт секторига қўйилган сармоялар билан боғлиқ.

"Transpаrеncy Intеrnational" ташкилоти Алмати ваколатхонаси бошлиғи Сергей Злотниковнинг айтишича¸ авторитар режимлар ҳукм сурган мамлакатларда коррупция авж олади¸ зотан бундай режимлар коррупцияга катта ҳисса қўшади.
XS
SM
MD
LG