Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мамлакатда ноқонуний наркотиклар савдосига чек қўйишини айтди.


Бугун Кобулда ўтказилган наркотикларга қарши кураш мавзуидаги анжуманда Карзай ҳукумат мамлакатда қорадори етиштириш ва сотишни йўқ қилиш борасида қатъий чоралар кўришини таъкидлади.

"Халқаро ташкилот вакилларидан афғонлар кўкнори ўстиради деган гапларни эшитиш мен учун қанчалар оғир эканлигини ёлғиз Оллоҳ билади. Афғонлик ғурурим учун бу гапларни эшитиш жуда оғир ботади. Бу шармандалик мамлакатимиздан ўчирилиши лозим. Келинг биргаликда кўкнор ўстиришга йўқ дейлик. Обрў ва иззатда яшашни истаймиз", - деди жумладан Карзай анжуман қатнашчиларига.
XS
SM
MD
LG