Линклар

logo-print

Ироққа оид хабар.


Бағдодда бугун уюштирилган хужумлар оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани ва бир неча киши жарохатлангани хабар қилинмоқда. Расмийларга кўра, хужумлар Италия элчихонасига қаратилган.
Мосул шаҳрида АҚШ ҳарбий конвойига қилинган хужум оқибатида бир неча киши жарохатланган.
Айни пайтда, Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Сурияни ўз ҳудудидан Ироққа жанггариларни ўтишига йўл қўйганликда айбламоқда.
Муваффақ ал Рубойининг айтишча, ўтган ой АҚШ кучлари Фаллужада ўтказган ҳарбий операция натижасида Дамашқдан Фаллужага пул юборилаганлигига далиллар топилган.
Сурия расмийлари АҚШ ва Ироқ шикоятларидан сўнг чегара ҳудудларида назоратни кучайтиргани ва келажакда Ироқ муваққат ҳукумати билан ҳамкорлик қилишини билдирди.
Ироқ оди яна бир хабарга кўра, бугун Япония ҳукумати мамлакат ҳарбий кучларини яна бир йилга Ироқда қолдириш режасини маъқуллади.
Ироқдаги Япония ҳарбий миссияси шу йилнинг 14 декабрида тугаши керак эди. Япония Бош вазири Юничиро Коизуми мазкур режа Ироқда барқарорлик ўрнатиш ва терроризмга қарши курашиш учун муҳим эканини таъкидлади.
Ироқ жанубидаги 550 нафар Япон аскарлари инсонпарварлик, жумладан тоза сув билан таъминлаш ва инфраструктурани тиклаш ишларини олиб боради.
XS
SM
MD
LG