Линклар

Фаластин хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, бугун Ғазо Минтақасида Исролининг пилотсиз ҳарбий самолёти бир автомашинага қарата ракета отган. Воқеа натижасида уч нафар Фаластин жанггариси жароҳатлангани хабар қилинмоқда.


Яраланганларнинг бири Фаластин халқ қаршилик қўмитаси аъзоси бўлган.
Исроил мазкур воқеани изоҳламади.
Хабар қилинишича, Исроил бир неча ҳафтадан бери биринчи марта фаластин жанггариларига қарши хужум қилган.
Исроил раҳбарияти 9 январга белгиланган президентлик сайловига таёргарлик даврида, агар Исроилга қарши хужум қилинмаса, Фаластинга қарши ҳарбий операцияларни олиб бормаслигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG