Линклар

Беларус мухолифат етакчиси Анантолий Лебедко уни Президент Александр Лукашенкага тухмат қилганликда айблашаётгани ва бу учун тўрт йил муддатга қамалиши мумкинлигини айтмоқда.


Лебедконинг Франс Пресс ахборот агентлигига айтишича, у октябр ойида ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатда ўтказилган реферндум натижалари қалбакилаштирилганига исботларни тақдим этган. Лебедкога кўра, ўша матбуот анжуманида қилган баёнотлари уни айблашларига сабаб бўлган.
Октябрда ўтказилган реферндум натижаларига кўра, Лукашенка яна президентликка номзодини қўйиш имконига эга бўлган.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Европа Иттифоқидан келган кузатувчилар мазкур реферндум демократик стандартларга тўғри келмаслигини таъкидлаган эдилар.
XS
SM
MD
LG