Линклар

Бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўз маъмурияти раҳбарини ишдан бўшатди.


Назарбоев ишдан бўшатилган Имонгали Тасмагамбетовни Олмата шаҳри ҳокими этиб тайинлади.
Президент маъмуриятининг янги раҳбари этиб Саноат вазири Одилбек Жасхсибеков тайинланди. Президент маъмурияти мазкур ўзгаришларни ҳеч қандай изоҳламади.
Мухолифат Тасмагамбетовни коррупция ва мамлакатда яқинда ўтказилган парламент сайловлари натижаларини қалбакилаштирганликда айблаб келаётган эди. Мазкур сайлов натижаларига кўра Президент Назарбоев бошчилик қилган “Отан” партияси парламентдаги кўпчилик ўринларни олган.
XS
SM
MD
LG