Линклар

Доғистонда рўй берган кучли газ портлашига қўпорувчилик ҳаракати сабаб бўлганлиги айтилмоқда.


Мазкур воқеани тергов қилаётган мутахассилар дастлаб портлаш техник носозликларга кўра содир бўлганини айтаётган эди. Лекин Доғистон ички ишлар вазири ўринбосари бугун қилган баёнотида дастлабки тергов натижалари портлашга террор ҳаракати сабаб бўлганини маълум қилди.
Чоршанба куни кечқурун Махачқаъла яқинида содир бўлган портлашда 20 киши, жумладан икки ўт ўчирувчи жароҳатланган. Республика фавқулодда ҳодисалар вазирлигига кўра, иккинчи портлаш ёнғин бошлангандан бироз ўтиб содир бўлган.
Россия НТВ телеканалининг хабар беришича, портлаш оқибатида Доғистон ва қўшни Озарбайжондаги бир нечта туманлар газсиз қолган.
XS
SM
MD
LG