Линклар

logo-print

Украина мухолифат етакчиси Виктор Юшенко президент этиб сайланадиган бўлса, президентлик даврида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши устивор вазифалардан бири бўлишини айтмоқда.


“Вашингтон пост” газетасига берган интервьюсида Юшенко шунингдек, у раҳбарлик қиладиган ҳукумат сиёсий ва иқтисодий жиноятларга, жумладан журналистнинг ўлдирилишига алоқадор бўлганларни жавобгарликка тортишини таъкидлаган.
Юшенко президентлик сайловидан кейин вужудга келган сиёсий вазиятда эришилган ғалабада ўз тарафдорларининг ролини юқори баҳолади.
Парламент депутатларининг кўпчилиги ўтган ойдаги президентлик сайловида йўл қўйилган қонунбузарликларнинг олдини олиш учун мамлакат сайлов қонунига ўзгартиш киритишни маъқуллади. Шунингдек, депутатлар марказий сайлов комиссиясини қайта тузиш ва мамлакат президенти ҳокимиятини камайтириш учун ҳам овоз берди.
Шундан сўнг мухолифат Юшенко ҳукумат биноларини тўсиб қўйган намойишчилардан бинолар блокадасини тугатишни сўради. Хабар қилинишича, бугун икки ҳафталик танаффусдан сўнг давлат хизматчилари ишга қайтганлар.
Лекин Юшенкога кўра, Мустақиллик майдонидаги чодирлар 26 декабрга белгиланган қайта овоз бериш ўтиб олгунча қолади.
Украина президентлик сайловининг иккинчи босқичи 26 декабр куни қайта ўтказилади.
XS
SM
MD
LG