Линклар

Исроил ҳукуматининг билдиришича¸ Бош вазир Ариел Шарон Меҳнат партияси раҳбари Шимон Пересни янги ҳукумат ташкил этиш учун музокаралар бошлашга даъват қилди.


Переснинг бугун мухбирларга айтишича¸ коалицион ҳукумат ташкил этиш юзасидан музокаралар шанба куни бошланади.
"Мен Исроил Бош вазири Ариел Шаронни ëрқин ғалабаси билан табриклайман. У бизни¸ яъни Меҳнат партиясини миллий бирлик ҳукуматини тузишга даъват этди. Музокараларни эртага тунда бошлаймиз"¸ - деб таъкидлади Перес.
Бош вазир Шарон етакчилигидаги "Ликуд" партияси парламентда аксарият ўринни қайта эгаллаши учун Меҳнат партияси билан коалицион ҳукумат тузиши керак.
XS
SM
MD
LG