Линклар

logo-print

Киевда бугун ҳаëт изга туша бошлади.


Тақрибан уч ҳафтадан буëн мухолифат номзоди Виктор Юшченко тарафдорлари ўтган ойда ўтказилган президентлик сайлови натижаларидан норозилик билдириб¸ норозилик акциялари ўтказиб келаëтган эди.
Бугун Юшченко ўз тарафдорларини ҳукуматнинг асосий бинолар куршовини тўхтатишга чақирди. Чоршанба куни Украина парламенти президентлик сайлови тўғрисидаги қонунга тузатишлар ва Конституцияга ўзгартишлар киритиш ҳақида қонун қабул қилган эди.
Бугун яна бир гуруҳ Юшченко тарафдорлари ваколати тугаëтган Презудент Леонид Кучма идораси олдида намойиш ўтказди.
Юшченко бугун Киевда ўтказган матбуот конференциясида президентлик сайловининг 26 декабрда қайта ўтказиладиган иккинчи босқичида рақиблари ғалаба қилса¸ уларга қарши ҳаракат қилмасликка ваъда берди.
XS
SM
MD
LG