Линклар

logo-print

Пайшанба куни Москвада Тожикистоннинг мухолифатдаги Демократик партияси раҳбари Муҳаммадрузи Искандаров жиноятчиликда айбланиб қўлга олинди.


Тожикистон мухолифатининг Москвадаги "Чароғи рўз" нашри муҳаррири Додожон Атовуллоевнинг Озодлик радиосига айтишича¸ пайшанба кечқурун Искандаров унга қунғироқ қилиб¸ Тожикистон ҳукумати талабига биноан қамоққа олинганини айтган.
"Тунги соат иккида Искандаров менга қунғироқ қилди. Унга бир марта қунғироқ қилишга рухсат беришган. У менга қўлга олингани ва ҳозир Медведково милиция бўлимида эканлигини айтди. Искандаровга кўра¸ у Тожикистон ҳукумати талаби бўйича¸ қонунсиз равишда қуролли гуруҳ ташкил этиш¸ қурол савдоси билан шуғулланиш ва товламачилик каби айбловлар билан қўлга олинган"¸ - дейди Додожон Атовуллоев.
Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохонов Искандаровнинг қўлга олинганини тасдиқлади. Унинг билдиришича¸ ҳукумат талабига кўра¸ Искандаров Тожикистонга эктрадиция қилиниши мумкин. Бош прокурор Искандаровнинг қўлга олиниши сабаблари ва унинг Тожикистон ҳукуматига қачон топширилиши ҳақида маълумот бермади.
XS
SM
MD
LG