Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:29

Талабалар инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаолиятидан бехабар


Озодбек “Озодлик” мухбири жамиятнинг энг фаол қисми бўлган талабаларнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга оид фикр-мулоҳазалари ва қарашларини ўрганишга ҳаракат қилди.

Суҳбатдош талабалардан бирининг сўзларига қараганда, инсон ҳуқуқларининг бузилишига аҳолининг ўзи ҳам, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳам сабабчидир. Аҳоли ҳуқуқий онги ва саводхонлиги паст бўлгани учун ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайди. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиши зарур бўлган органлар, мансабдор шахсларнинг ўзлари эса биринчи бўлиб бу ҳуқуқ ва эркинликларни бузади.

Талаба қизлардан бирининг таъкидлашича, у бўлажак икки палатали парламентнинг инсон ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қила олишига ишонмайди. Чунки давлат идоралари ва парламент халқнинг ишончини йўқотиб бўлган. Икки палатали парламент мамлакат давлат тизимига демократик шакл-шамойил бериши мумкин, холос.

Яна бир талабанинг фикрича, парламент ўз ишини яхши йўлга қўйгани билан ижро этувчи ҳокимият бу масалага эътибор бермаса, барча фаолият натижасиз қолаверади.

Ёшлар билан суҳбат чоғида уларнинг аксарияти мамлакатда фаолият кўрсатаётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ишидан деярли бехабарлиги маълум бўлди. Улар бу ҳолатни бундай ташкилотлар фаол эмаслиги билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG