Линклар

Милиционерларга навбатдаги ҳужумми?


Шайбон Хабарларга қараганда, 11 декабрь куни Тошкентнинг Чорсу бозорида милиция ходимларига ҳужум уюштирилган.

Воқеа гувоҳларидан бирининг билдиришича, эрталаб соат 8-9 ларда эрталабки йиғинга тўпланган милиция ходимлари ёнига газ баллони орқалаб, ҳарбийларга ўхшаб кийинган шахс яқинлашган. У олов пуркашга мослаштирилган газ баллонидан милиция ходимларига қарата олов пуркай бошлаган. Бу ҳолат бир қанча муддат давом этган. Олов кучли бўлгани сабабли унинг ёнига ҳеч ким яқинлаша олмаган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, бозор ичига катта тезликда кириб келган машина олов пуркаётган шахсни уриб йиқитган. Шундан сўнг у машинага миндирилиб, номаълум томонга олиб кетилган.

Манбаларнинг маълум қилишича, мазкур ҳодиса вақтида бир неча милиция ходими жароҳат олган.

Расмий идоралардан бирининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган ходими сўзларига қараганда, шундай воқеа ҳақиқатан ҳам юз берган. Лекин номаълум шахс баллондан фойдалана олмаган. Шундан сўнг у чўнтагидан ўйинчоқ тўппонча чиқариб, милиция ходимларига ўқтала бошлаган вақтда ушланган. Ҳозир бу шахс ички ишлар идорасида сақланмоқда ва унинг руҳий ҳолати ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG