Линклар

logo-print

Жиззахда пикетчилар калтакланди


Тўлқин Хабарларга қараганда, 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари халқаро кунида Жиззах вилояти ҳокимлиги биносини пикет қилган бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари ва маҳаллий фермерлар номаълум аёллар томонидан калтакланган.

Пикет иштирокчиси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубовнинг сўзларига қараганда, норозилик акциясида етти киши қатнашган. Соат 11 яримгача пикет тинч ўтган. Бироқ шу вақтда ўндан ортиқ номаълум аёл келиб, акция иштирокчиларининг плакатларини йиртиб ташлаган. Фитна бошланганини пайқаб тарқай бошлаган пикетчиларга етиб олган бу аёллар уларни ура бошлаган.

Пикет иштирокчиси, Пахтакор туманидаги “Навбаҳор” фермерлар уюшмаси аъзоси Хуршида Тоғаеванинг таъкидлашича, акцияда қатнашган икки аёл номаълум аёллар гуруҳи томонидан шавфатсиз калтакланган. Фермер аёл Саида Қурбонова дўппосланиб, зиратлари, фермер хўжалигига тегишли ҳужжатлари тортиб олинган.

Т.Ёқубовнинг айтишича, бу воқеалар Жиззах тумани ҳокими ва Жиззах шаҳри ички ишлар бўлими бошлиғи кўз ўнгида содир бўлган. Лекин улар ҳеч қандай чора кўрмаган.

Жабрланган аёллар ва пикет иштирокчилари бўлиб ўтган воқеа юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG