Линклар

logo-print

ХДП қурултой тасдиқлаган номзодни бошқаси билан алмаштирди


Хабарларга кўра, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти Тошлоқ тумани кенгаши иккинчи котиби Дилбархон Пўлатова сайловолди ташвиқотлари бошланиши арафасида Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодликдан маҳрум этилган.

Д.Пўлатованинг сўзларига қараганда, ХДП қурултойида унинг номзодини 95-Тошлоқ сайлов округидан Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатиш тасдиқланган. Аммо ХДП томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати партия нашри – “Ўзбекистон овози” газетасида эълон қилинганида унинг номзоди олиб ташлангани маълум бўлган.

“Мен ҳам сиёсий ўйинга тушиб қолдим. Номзодим қурултойда тасдиқлангандан кейин кўпчилик мени табриклади. Аммо газетада рўйхат эълон қилингандан сўнг ўрнимга политехника институти проректори Рустам Тешабоев қўйилганини кўриб, ҳамма ҳайрон қолди. Мен дарҳол Тошкентга келиб, Аслиддин Рустамовнинг (ХДП биринчи котиби) олдига кирдим. Унинг жаҳли чиқди. Партия вилоят кенгаши биринчи котибига қўнғироқ қилиб, мени ҳеч бўлмаса, кенгашда мақтаб қўйиш кераклиги айтди. Партия тузилмасида қурултойдан юқори орган йўқ. Мени қурултой тасдиқлаган эди. Кўриниб турибдики, партия раҳбарияти қурултой қарорига бўйсунмаяпти”, - деди Д.Пўлатова.

ХДП марказий кенгаши референти Эркин Абдуллаевнинг таъкидлашича, битта округдан партия номидан уч-тўрт номзод кўрсатилган ҳолатлар ҳам бўлган. Уларнинг ичидан энг муносиблари танлаб олиниб, парламент депутатлигига кўрсатилган. Чунки Ўзбекистонда барча округлар бир мандатли бўлиб, сиёсий партиялар ҳар бир округдан битта номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга.

ХДПнинг Тошлоқ туманилик аъзоси Маъруфжон Тешабоевнинг айтишича, номзодлар танлашда бундай йўл тутиш партия низомига зиддир. Чунки партиянинг энг юқори органи қурултой ҳисобланади. Номзодлар рўйхати қурултойда тасдиқланган кейин унга бошқа одамнинг қўшилиши мумкин эмас.
XS
SM
MD
LG