Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

Наманганда нонвойхона кўкка учди


Хабарларга қараганда, 9 декабрь куни соат 22 лар чамасида Наманган шаҳрининг Навоий кўчасида жойлашган маданият коллежи ҳудудида содир бўлган кучли портлаш оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмган.

Коллеж ўқитувчиларининг сўзларига қараганда, бир неча киши коллеж раҳбарияти билан шартнома тузиб, бу ердаги ошхона ёнидаги икки хонали бинода нонвойхона очган. Нонвойлар пиширган нон коллежга яқин жойдаги “Сардоба” бозорида сотилган. Одатда нонвойлар тонги соат 3 ларда иш бошлаган. Лекин газ босими паст бўлгани учун тандир эрталабгача қизиб туришини таъминлаш мақсадида нонвойлар – 1988 йилда туғилган Шавкат Пошшоев ва унинг тенгдоши Шавкат Сатторов 9 декабрь куни кеч соат 20 ларда газни ёқиб қўйиб, ухлаб қолган. Соат 22 ларда кутилмаганда газ босимининг кўтарилиб кетиши оқибатида нонвойхонада кучли портлаш содир бўлган ва ҳар икки нонвой воқеа жойида жон таслим этган.

Наманган вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси тарқатган баёнотда таъкидланишича, нонвойхонада газ тизими носозлиги сабабли бу ерда ишлаш хавфли экани тўғрисида нонвойхона бошлиқлари илгари бир неча марта огоҳлантирилган.
XS
SM
MD
LG