Линклар

Тожикистон Бош прокурори мухолифатдаги Тожикистон демократик партияси раҳбари Маҳмадрўзи Искандаров сиёсий сабабларга кўра эмас, балки жиноий айблов асосида ҳибсга олинганлигини билдирди.


Бугун Душанбеда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Бош прокурор Бобожон Бобоханов Маҳмадрўзи Искандаров Тожикистон шарқидаги террор гуруҳига алоқадорликда гумон қилинаётганини айтди:
”27 август куни тунги соат бирда Ички ишлар вазирлигининг Тожикобод тумани бўлими ва туман прокуратураси бинолари ўққа тутилди. Натижада милициянинг бир ходими яраланди. Бу террорни Маҳмадрўзи Искандаров уюштирди. У Тожикободдаги террор акти ташкилотчиси“ - деди Тожикистон Бош прокурори.
Шунингдек, Искандаровга 40 миллион доллар маблағни ўзлаштирганлик айби ҳам қўйилмоқда. Маҳмадрўзи Искандаров Тожикистон ҳукумати сўровига кўра пайшанба куни Москвада қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG