Линклар

logo-print

Чеченистонга Россия қўшинлари киритилганига бугун 10 йил тўлди.


1994 йил 11 декабрида ўша пайтдаги Россия Президенти Борис Ельцин мустақиллик ҳаракатини бостириш мақсадида исёнкор республикага қўшин киритиш ҳақида буйруқ берди. 1996 йилда рус қўшинлари республикадан олиб чиқилди. Аммо 1999 йилда Россиянинг ҳозирги Президенти Владимир Путин Чеченистонга яна рус қўшинларини киритди.
Бугун собиқ СССР Президенти Михаил Горбачев Россия қўшинларининг Чеченистонга олиб кирилишини “катта фожиавий хато” дея атади.
Ҳозир Чеченистонда кенг кўламли уруш ҳаракатлари давом этаётгани йўқ. Лекин чечен партизанлари Россия қўшинларига қарши доимий равишда ҳужум уюштирмоқда.
XS
SM
MD
LG