Линклар

Веналик шифокорлар Украина президентлигига номзод мухолифат раҳбари Виктор Юшченко касаллиги сабаби заҳарланиш эканини маълум қилди.


Бугун бўлиб ўтган матбуот конференциясида, Юшченко тиббий кўрикдан ўтаётган Венадаги хусусий клиника директори Михаэл Зимпфер:
”Сўнгги 24 соат ичида олиб борган текширувларимиз ҳамда ундан аввал бир неча бор ўтказилган қон таркиби текширувлари шуни кўрсатдики, жаноб Юшченко хасталанишига унинг диоксин моддаси билан заҳарлангани сабаб бўлган“ - деди австриялик шифокор.
Маълумки, диоксин саратон касаллигини қўзғатувчи ва хатто одамни ўлдириши мумкин бўлган кучли заҳарли моддалар гуруҳига киради. Зимпферга кўра, Юшченконинг кони таркибида кўп миқдорда диоксин моддаси борлиги аниқланган.
Айни пайтда, Юшченко қасддан заҳарланганми, деган саволга Зимпфер шифокорлар бу саволга жавоб бера олмаслигини билдирди.
Юшченко Украина ҳукумати уни заҳарлаганлигини даъво қилган эди.
Украинада қайта белгиланган Президентлик сайловлари 26 декабрда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG