Линклар

Ироқнинг Ятриб шаҳрида номаълум шахс бир полициячини отиб ўлдирди, яна бирини жароҳатлади.


Бугун Арбил шаҳрида ҳам мина ўрнатилган машина портлади. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Австралия ҳукумати хабарига кўра, Сулаймон шаҳри яқинида курд жанггарилар келиб чиқиши ливанлик бўлган австралиялик фуқарони қўлга олган. Ҳозирда қуролли гуруҳ билан алоқа ўрнатиш чораси қидирилмоқда.
Шунингдек, Ироқнинг шимолида нефт қувури портлатилган. Кеча Америка ҳарбийлари ҳамда Ироқ полицияси Баакуба шаҳри яқинида 50 дан ортиқ исёнчини қўлга олди. Улардан катта миқдорда ўқ-дори ва қурол-яроғ олинган.
XS
SM
MD
LG