Линклар

Украина мухолифати етакчиси Виктор Юшченко тиббий текширувдан сўнг Вена касалхонасидан чиқди.


Вена шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида у шифокорларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Аммо у ўзига қўйилган ташҳис юзасидан изоҳ беришни истамади. Кеча Австрия шифокорлари Виктор Юшченко диоксин моддаси билан заҳарланган, деб ташҳис қўйган эди.
Бугун журналистлар билан суҳбат чоғида Юшченко Украинадаги сўнгги воқеаларни шундай баҳолади:
“Талабалар умуммиллий иш ташлаш эълон қилишди. Сўнгги юз йил ичида бундай ҳодиса бўлмаган эди. Ўйлашимча, буни собиқ иттифоқнинг парчаланиши ёҳуд Берлин деворининг қулашига ўхшатиш мумкин. Мен украин халқини ўз ҳуқуқлари учун курашишга чоғлай олганимиздан бахтиёрман”.
Украина Бош прокуратураси шифокорлар заҳарланган, деб ташҳис қўйган Виктор Юшченконинг касалланиши сабаблари бўйича жиноий иш қўзғади.
XS
SM
MD
LG